ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УЙ ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИ 202 ЙИЛ 1 ЧОРАК ЯКУНИ БЎЙИЧА ХАЙАТ МАЖЛИС

         Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов раҳбарлигида вазирлик ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўз ишини бошлади.  Йиғилишда жорий йил I чорак якуни билан соҳада амалга оширилган ишлар натижадорлигини муҳокама қилиш, шунингдек, мавжуд муаммолар, бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар ҳамда устувор вазифаларни белгилаб олиш кўзда тутилган.

      Ҳайъат мажлисида  вазирликнинг марказий аппарати, бошқарма бошлиқлари, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий бошқармалар масъуллари иштирок этмоқда.

Ҳайъат йиғилишини вазир кириш сўзи билан очиб берди:

      Барчамизга маълумки,  коммунал соҳада мавжуд муаммолар Давлатимиз раҳбари эътиборида бўлиб, амалга оширилаётган ислоҳотларимизга шахсан ўзлари бош-қош бўлиб келмоқдалар. Соҳадаги мавжуд муаммолар тизим фаолиятини тезкорлик билан янада ислоҳотлаштиришни талаб этмоқда. Президентимиз ва Ҳукумат топшириқлари ҳамда Давлат дастурларида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида бажариш олдимиздаги турган энг устувор вазафадир.

      Аммо 2022 йил биринчи чоракда айнан шу борада тегишли мутасаддилар томонидан сусткашлик ва масъулиятсизликларга йўл қўйилди. Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарорининг 6 бандига асосан кўп қаватли уйларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун  3 босқичда ажратилган  маблағ доирасида 1 май ҳолатига республика бўйича бор-йўғи 72 фоиз га ишлар амалга оширилган холос. Бугунги кунда дастурдаги том қисмини таъмирлаш ишлари республика бўйича режа 136 900 кв.м, амалда 87 000 кв.м га бажарилган.

Республика бўйича 205 дона уй нинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, амалда 127 дона (62 фоиз) га бажарилган. Ушбу йўналишда Наманган, Самарқанд, Фарғона  ва Тошкент вилоятларида ишлар бошланмаган.

      2022 йил 1 май ҳолатига республика бўйича жами 418 та "Оғир” тоифадаги уй-жой мулкдорлар ширкати 3 760 та (10 фоиз) кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ушбу йўналишда ҳам ишларни жадаллаштириш ва жорий йил якунига қадар ўрнатилган тартибда ишларни ташкиллаштириш талаб этилади.

       Вазир Тошкент вилояти иссиқлик таъминотини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларда сусткашликка йўл қўйилаётганини таъкидлаб, масъуллар фаолиятини танқид остига олди.

      Шунингдек,  соҳада коррупция ҳолатларини тўлиқ бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқ берилди.

- Соҳада коррупциянинг қандай ҳолати кузатилмасин, кечирилмайди- деди вазир.

      Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари- "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров жорий йилнинг биринчи чорагида Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар, бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар хусусида фикр билдирди.

      Хусусан, Ичимлик сув таъминоти корхонлари ҳамда вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ўртасида ҳамкорликнинг самарали ташкил этилмаганлиги, мавжуд вазифаларни амалга оширишда сансоларликка йўл қўйилаётгани кескин танқид остига олинди.

- Бу ичимлик сув таъминоти  ва оқова сув тизимини такомиллаштириш соҳасида Давлат дастурларида белгиланган вазифаларни тўлақонли бажаришимизда тўсқинлик қилмоқда ҳамда фаолиятимизни тизимли амалга оширишда муаммо туғдиряпти  - деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

       Йиғилишда вазир ўринбосарлари Қурбон Турсунов ҳамда Озода Жўраеванинг ҳисоботлари тингланди. Иссиқлик таъминоти ва кўп квартирали уй-жой фонди соҳасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, масъулиятсизлик ва эътиборсизлик қилган ҳудудий бошқармалар фаолияти қаттиқ танқид қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилда Инвестиция дастури доирасида жами 8 та (йилдан-йилга ўтувчи 2 та ва янгидан бошланадиган 6 та) объектда модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошириш бўйича 2022 йил 1 май ҳолатига йиллик режага нисбатан 1,3 фоиз  маблағ ўзлаштирилиб,  30,3 фоиз  маблағ молиялаштирилган холос.

        Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, бошқарув усулини танламаган кўп квартирали уйлар сони 1 227 тани ташкил этмоқда. Шундан:

- Қорақалпоғистон Республикасида бошқарув усулини танламаган кўп квартирали уйлар сони ўзгаришсиз қолган, яъни - 321 та;

- Самарқанд вилоятида ҳам рақамлар ўзгаришсиз, яъни - 129 та;

- Тошкент шаҳрида бошқарув усулини танламаган кўп квартирали уйлар сони-  635 та.

      Шунингдек, Бухоро (82 та), Тошкент (35 та) ва Хоразм (25 та) вилоятларида ишлар амалга оширилмоқда, аммо якунига етказилмаган.

     Ҳайъат йиғилишидаги барча  масалалар таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди.

      Вазир томонидан барча масъулларга аҳоли билан ишлаш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш бўйича тизим мутасаддиларининг жавобгарлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Хусусан,  “Ijro.gov.uz” электрон тизими орқали бўлаётган барча топшириқларни сифатли ва ўз муддатида бажариш лозимлиги таъкидланди. 

      Шунингдек, соҳани рақамлаштириш, фуқароларга қатор қулайликлар яратиш, "Менинг уйим" биллинг тизимини кенг жорий этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди. Тизим орқали амалга оширилаётган  квартплата тушумларининг ҳолати ҳудудлар кесимида кўриб чиқилиб, бу ҳар бир бошқарманинг асосий фаолият мезони бўлиши лозимлиги таъкидланди.