Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги 350 та кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун марказий қозонхоналар қуриш ва иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

СТАТИСТИК МАЪЛУМОТ

 

Магистрал тармоқ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
ПҚ-5084-сон қарорига асосан,  Наманган шаҳридаги 350 та кўп қаватли уйларни марказлашган иссиқлик тизимини қуриш ва реконструкция қилиш ишларни бажаришга “Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси” ҳисобидан 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағлар йўналтирилиши белгиланган.

Объектнинг дастлабки шартномавий суммаси 153, 6 млрд сўм бўлиб, бош пудратчи томонидан 153,6 млрд сўмлик ишлар бажарилган ҳамда
149,6 млрд сўм маблағ (шундан, 145,04 млрд сўм пудратчи ташкилотга, 4,55 млрд сўм маблағлар лойиха-смета хужжатлари ва бошқа мақсадлар учун) молиялаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигининг “Шахарсозлик хужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан берилган 31.01.2022-йилдаги 31348-сонли йиғма эксперт ҳулосасига кўра 268 182 087,547 сўмга ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 2022 йилга ажратилган лимит маблағлари хисобидан буюртмачи “Кўп хонадонли уйларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУКга 118,0 млрд сўм ўтказиб берилган.

Буюртмачи томонидан ажратилган кўшимча маблағлар хисобидан бош пудратчи “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖга кўшимча равишда 86,0 млрд сўм (жами 235,6 млрд сўм) молиялаштириб берилган.

   Бугунги кунда бош пудрат ташкилоти “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

РК-1 ва РК-2 қозонхоналари учун жами 56.6 км магистрал тармоқ тортиш, 388 та ИИП лар ўрнатиш режалаштирилган. жумладан

РК-1 қозонхонаси учун 30 км магистрал тармоқ тортиш режалаштирилган, амалда 30 км (100%) тортилди.

РК-1 қозонхонаси учун жами 137 та камералар қуриш режалаштирилган бўлиб, хозирда 109 та камера  қуриб якулланган.

РК-1 қозонхонаси жойларини 1 ва 2 - қатламларига бетон қуйиш ишлари якунланиб, қозонхонага қуввати 14 МВТ дан бўлган 4 дона қозонлар, 4 дона экономайзерлар, дудбўронлари ўрнатилди. Ҳозирда сув насосларини ўрнатиш, экономайзерларни дудбўронларга улаш ва қозонхона том қисми учун аркалар тайёрлаш ишлари якунланиб қозонларни сув билан текшириш олиб борилди.

РК 1 қозонхонаси  хизмат худудидаги 153 та кўп квартирали уйларга 186 та ИИПлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 186 та ИИПлар ўрнатилди.

РК-2 қозонхонаси учун 30,71 км магистрал тармоқ тортиш, режалаштирилган, амалда 20,91 км (68%) тортилган.

РК-2 қозонхонаси учун жами 152 та камералар қуриш режалаштирилган бўлиб, хозирда 12 та камерада ишлар бажарилмоқда.

РК-2 қозонхонаси жойларини 1 ва 2 - қатламларига бетон қуйиш ишлари якунланиб, қозонхонага қуввати 14 МВТ дан бўлган 4 дона қозонлар ўрнатилган,
4 дона экономайзерлар, дудбўронларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

РК 2 қозонхонаси хизмат худудидаги 197 та кўп квартирали уйларга 202 та ИИП ИИПлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 202 та ИИПлар учун  жойлар тайёрланиб, 152 та ИИПлар ўрнатилган ва ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 14 июн куни ҳолатига бошқарма мутахассислари томонидан ўрганилганда РК-1 қозонхонасида 4 дона ишчилар ишлаётганлиги иссиқлик тармоқларида ишлар олиб борилмаётганлиги;

РК-2 қозонхонаси ҳамда унинг хизмат худудида ишлар олиб борилмаётганлиги фақат 2 та ишчи томонидан тармоқни кўп қаватли уйларга улаш ишларини олиб борилаётганли кўрилди.

Бош пудратчи “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖнинг қурилиш штабига бориб ўрганилганда 70 га яқин ишчилар 4-5 кундан буён техникалар учун ёқилғи ҳамда зарурий материаллар йўқлиги сабабли вақтинчи штабда эканлиги кўрилди.

Махаллий ишчилар эса хозирда ишга чиқмаётганлиги маълум бўлди.

Штаб бош ошпази хозирда ишчилар камлиги сабабли тушликка
100-110 нафар ишчилар учун таом тайёрлаётганлигини маълум қилди.

 Ички тармоқ:

Шунингдек, мазкур 350 та кўп қаватли уйлардаги хонадонларни марказлашган иссиқлик таъминотига уланиши учун ички тармоқларни тиклашга маҳаллий бюджетдан 28,6 млрд.сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган.

Буюртмачи томонидан Давлатобод тумани 1, 2, 3-кичик нохиялардаги Порлоқ, Навбахор, Мустақиллик ва Тўқувчи МФЙ лардаги 153 та кўп квартирали уйларни ички иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш ишлари учун лойиха смета хужжатлари ишлаб чиқилиб Шахарсозлик хужжатлари экспертизаси ДУК нинг тегишли хулосалари олинган бўлиб, буюртмачи ва пудрат ташкилотлари ўртасида 153 та кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик тармоғини мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун қиймати 34 793 738  сўмлик пудрат шартномалари расмийлаштирилган.

Шартномага кўра пудратчилар томонидан  153 та обектларда қиймати
28,6 млрд сўмлик 82,2 % ички тармоқларни қуриш ишлари бажарилган.

Давлатобод тумани 4, 5, 5а ва 6-кичик нохияларда жойлашган 197 та кўп квартирали уйларни ички иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш ишлари учун хисоб китобларга кўра жами 44, 8 млрд сўм маблағлар талаб этилмоқда.

Давлатобод туманидаги 350 та кўп квартирали уйларни марказлашган иссиқлик тизимига улаш учун ички иссиқлик тармоғини мукаммал таъмирлаш ишларига жами 51,0 млрд сўм маблағ талаб этилади.

1-2 кичик ноҳия Мустақиллик, Тўқувчи, Навбаҳор МФЙлардаги 93 та кўп қаватли уйларда ички тармоқларини монтаж ишлари (100%) га бажарилиб, 89 та (95,7%) уйларда радиаторларни монтаж ишлари бажарилмоқда.

3 кичик ноҳия Порлоқ МФЙдаги 59 та кўп қаватли уйлар ички тармоқларни демонтаж ва монтаж ишлари якунланиб, хонадонларга радиаторларни монтаж ишлари (100%)га бажарилди.

4, 5 ва 5а ва 6 кичик ноҳиялардаги 197 та кўп қаватли уйларнинг ички иссиқлик тизимини мукаммал таъмирлаш ишлари учун лойиха смета хужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда Шахарсозлик хужжатлари экспертизаси ДУК дан ижобий хулоса олиш учун тақдим этилган. Ҳозирда 105 та кўп қаватли уйларнинг экспертиза хулосаси олиинган.