Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

192 та ичимлик суви ва канализация тизимларига ноқонуний уланмалар;

332 та ноқонуний тарзда ичимлик сув қудуқлари қазилгани;

41 та ичимлик сув лимитига амал қилинмагани;

21 та ҳолатларда сув ҳисоби юритилмагани;

385 та аниқланган авариялар;

3 та ўрнатилган ҳисоблагичларга шикаст етказилган ва пломбалар узилгани;

76 та ичимлик сув ва канализация қудуқлари махсус қопқоқлари мавжуд эмаслиги;

1 727 та техник шартлар ўрганилиб, 62 та техник шартларда қоидабузарликлар аниқланди;

110 та истеъмолчига 137,8 млн.сўмлик қўшимча тўловлар ҳамда 434,4 млн.сўмлик жами 231 та маъмурий жарималар расмийлаштирилди;

- тегишли ташкилотларга жами 147 та кўрсатмалар  берилди;

- ҳудудларда истеъмолчилар билан шартномавий муносабатларни йўлга қўйиш бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида 3 296 та шартномаларни расмийлаштиришга эришилди.

2022 йилнинг 1 апрель кунига қадар 590 та бюджет ташкилотида 183 турдаги камчиликлар ўрганилиб, мазкур ҳолатлар бўйича
41 та 69,7 млн сўм маъмурий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, ҳудудий сувтаъминоти корхоналарида ўтказилган текширишлар натижасида, фаолияти давомида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган. Жумладан:

- “Сирдарё сув таъминот” МЧЖнинг 2016-2020  йиллар давомидаги фаолияти ўрганилганда, 15,7 млрд сўмлик 29,3 млн.м3 (15,8%) хажмдаги  ичимлик суви йўқотилишига йўл қўйилган;

- “Тошкент сувтаъминот” МЧЖнинг Олмалиқ шаҳар филиали томонидан II-ва III-гуруҳ истеъмолчилари билан тузилган шартномаларда оқизилган оқова сув миқдори учун 2020-2021 йиллар давомида 149 та истеъмолчига нисбатан 497,2 млн сўмлик ортиқча тўловлар хисобланган;

- Ҳудудларда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1852, 167, 209 ва бошқа тегишли моддалари бўйича жами 8 та, умумий қиймати 1 883,2 млн сўмлик қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилган.

2021 йилда Сувинспекцияси томонидан Самарқанд вилоятида  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида  68 та ичимлик ва оқова сув хизмати объектларида қурилиш ҳамда реконструкция қилиш ишлари ўрганилди.  Ўрганишлар натижасига кўра, жойларга чиқмаган ҳолда лойиҳаларнинг нотўғри ишлаб чиқилганлиги, пудрат ташкилотлари томонидан сифатсиз ишлар амалга оширилганлиги ҳамда амалга оширилмаган ишларни қўшиб ёзиш каби ҳолатларга йўл қўйилган. Жумладан:

- Ургут туманидаги  “Ўроқбойжар”  ва  “Ваткан қўзибек” МФЙларда аҳоли хонадонларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш лойиҳада инобатга олинмаган;

- нотўғри берилган гидрогеологик хулоса оқибатида Булунғур тумани, “Хўжамазгил” МФЙда қазилган ер ости қудуғидан сув чиқмаган. Бунинг натижасида 1,3 млрд сўм маблағ самарасиз сарфланган.

- Жомбой тумани, “Ногаҳон” МФЙда янги сув минораси ўрнига (қиймати 76,8 млн сўм) сув сақламайдиган эски ва сифатсиз сув минораси ўрнатилган;

- Иштихон, Қўшробот, Оқдарё, Пастдарғом, Пайариқ Пахтачи ва Ургут туманларидаги “Обод қишлоқ” дастурлари асосида сув иншоотларга 13 та 96 млн сўмлик замонавий ультратовуш ҳисоблагичлар ўрнига оддий механик ҳисоблагичлар ўрнатилган.

- Иштихон, Қўшработ, Нарпай ва Пахтачи туманларида ичимлик суви тармоғи тортишда хонадонларни улаш нуқтасида 2 мингта кузатув қудуқларига 466 млн сўмлик темир қопқоқлар ўрнатилмасдан баъзи объектлар қабул қилинган.

- Жомбой тумани “Ногаҳон” МФЙдаги қиймати 1,5 млрд сўм бўлган ичимлик сув таъминоти объектида қурилиш ишлари якунланмасдан, аҳолини ичимлик суви билан таъминламайдиган объект давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинган;

- Нуробод туманида 4,3 млрд сўм, Ургут туманида 2,7 млрд сўм, ҳамда Тойлоқ туманида 1,2 млрд сўм маблағ эвазига қурилган иншоотлар орқали аҳолига ичимлик суви шартномасиз ва тўловларсиз етказиб берилаётганлиги каби ҳолатлар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилиши белгиланган.

Шу билан бирга жорий йилнинг 1-чорагида Сувинспекция ходимлари,  мутасадди ташкилотлар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоят ҳокимликлари ва бошқа вазирликлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган текширишлар натижасида жами 11 410 та ер ости бурғу қудуқларига тегишли ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги ҳамда ушбу қудуқлардан фойдаланиш билан боғлиқ 10 499 та камчилик ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаатларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида, жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган 36 та мурожаатлар ўрганилиб, уларни жойида бартараф этилишига эришилган.

 Қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда ичимлик сувидан тўғри фойдаланишда норматив қоидаларга риоя қилиниши борасидаги тушунчаларни аҳолига етказиш мақсадида Сувинспекция томонидан 116 та давра суҳбатлари ўтказилди. Мазкур тадбирларда соҳага тегишли 80 та мурожаат ва саволлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қисқа муддатларда ижобий ечимини топди.