ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Ҳурматли ҳамшаҳарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 19 июнда қабул қилинган "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ПҚ 5152-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти шаҳар ва туманлар марказлардаги Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларини ташкил қилинаётганлиги маълум қиламиз.

Ушбу ҳудудлардаги кўп квартирали уйларни бошқариш истиқомат қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланишда қулай хамда ҳавфсиз шароитларни таъминлаш умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш хамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини хал этишни янада такомиллаштиришни кўзда тутувчи  БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯЛАРИ фаолияти йўлга қўйилади.

Бошқарувчи ташкилотлар  очиқ танлов ўтказиш йўли билан танланади ва уларга қўйидаги вазифалар юклатилади:
Шартномага асосан барча кўп квартирали уй жойларни бошқариш;
Мулкчилик шаклидан қаътий назар ҳудуддаги ташкилотларга, объектларга сифатли коммунал ва авария вазиятларни бартараф этиш хизматларини кўрсатиш;
Тегишли хокимлик билан тузилган шартномага асосан ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;
Мазкур ҳудудлардаги кўп квартирали уйларда истиқомат қилаётган аҳолини оғирини енгил мушкулини осон қилиш орқали тадбиркорлик фаолиятини давом эттирмоқчи бўлган ҳамюртларимизни очиқ танловда иштирок этишга таклиф  этамиз.
Бошқарув сервис компаниясини фаолиятини олиб боришда барча қулайликлар ва имтиёзлар мавжуд.
Танлов шартларига доир қўшимча маълумотларни Наманган вилояти уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг 69 227 89 74, 69 227 93 77  тел. рақами орқали қўнғироқ қилиб билиб олишингиз мумкин.
 
https://t.me/namanganvilujkxkb