ЭЪТИБОР ВА ЭҲТИРОМ ИФОДАСИ

 

Наманган вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида  яқинлашиб келаётган 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрамини муносиб нишонлаш мақсадида, жамоадаги аёлларни байрам билан табриклашди.

Азиз ва Мўтабар АЁЛЛАР! Сизларни кириб келган 8 – март Ҳалқаро Хотин - қизлар байрами билан чин юракдан муборакбод этамиз. Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт омад тилаймиз. Оилангизга тинчлик ҳотиржамлик, ишларингизда энг ката ютуқларга эришишингизда тилакдошмиз. Хеч қачон кўзингиздан ёш оқмасин. Зеро аёлни қадрлаган инсон, унинг кўзидан ҳеч қачон ёш оқишига йўл қўймайди ва бунга ҳаракат қилади. Илоҳим хар бир кунингиз байрам, хар бир онингиз баҳор бўлсин! Доимо баҳор гулларидай чиройли, нафис, гўзал ва бетакрор бўлишингиз тилакдошиман!