Наманган вилояти Ўй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бошқармаси бошлиғининг 18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан байрам табриги !!!

 Ассалому алайкум, Азиз дўстлар!

Муҳтарам касбдошларим!

          Аввалам бор, барчангизни Республикамизда нишонланаётган 18 апрель  уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, юксак эҳтиром ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Барчамизга маълумки, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси халқимизнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолининг кундалик эхтиёжларини қондириш, улар учун қулай яшаш шароитларини яратишда муҳим аҳамиятга эга.

Ана шундай муҳим соҳада фаолият юритаётган Сиз азизларнинг кундалик фидокорона меҳнатингиз натижасида аҳолимизга тоза ичимлик сув ва иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда, шаҳар ва туманларимиздаги кўп квартирали уй-жойлар обод бўлмоқда, йиллар давомида аҳолимизни қийнаб келаётган муаммолар изчиллик билан ҳал қилинмоқда.

Аҳолимизнинг турмуш даражасини ошириш, қулай яшаш шароитларни яратиш, уларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, ижтимоий объектларнинг фаолиятини таъминлаш борасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси алоҳида ўринга эга деб айтсак хеч муболоға бўлмайди. Бинобарин, аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан чамбарчас боғлиқ.

           Шу муносабат билан Сизларни касб байрамимиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

         Доимо хушкайфиятлик ва кўтаринкилик қалбларингизни тарк этмасин.