ҚАДРЛИ ВА МУҲТАРАМ ХАМКАСБЛАР!

 

                Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, меҳр-оқибат, эзгулик  ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

 

               Бу қутлуғ байрамда ҳаммамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз. 

 

               Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмуни бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатга  ғоят уйғун ва ҳамоҳанг эканини, ўйлайманки, шу саодатли дамларда ҳар биримиз чуқур ҳис этмоқдамиз. 

  

               Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман. Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин! Хонадонларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин! Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!

 

Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи         Адхамжон Турғунов