КЎП КВАТИРАЛИ УЙ-ЖОЙЛАРНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ ТАЛАБ ДАРАЖАСИДА ЎТКАЗИШ,  2022 ЙИЛДАГИ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА БРИФИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 

 2021 йил 30 ноябрь куни Нодирабегим номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида     Кўп кватирали уй-жойларни куз-қиш мавсумини талаб даражасида ўтказиш, 2021 йилдаги амалга оширилаётган ишлар хамда 2022 йилда сохада амалга ошириладиган режалар тўғрисида мавзусида брифинг ўтказилди.

Брифинга, Наманган вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, бошқарма бўлим бошлиқлари,  вилоят “Уз сув таъминоти” МЧЖ директори уринбосари вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК раҳбари Бахтиёр Дадамирзаевлар иштирок этишди.

Мазкур матубот анжуманига, Республика ҳамда Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари, блогерлар, ахборот хизмати раҳбарлари қатнашишди.

Соҳада йиғилиб қолган кўп йиллик тизимли муаммоларни бартараф этиш, коммунал соҳани ривожлантириш ва такомиллаштириш аҳоли турмуш ҳаёти учун ўта долзарб бўлган коммунал хизмат кўрсатишни тизимини яхшилаш мақсадида, амалга ошилирилаётган ишлар буйича бошқарма   маъруза қилди.   

 Қайд этилганидек, аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан чамбарчас боғлиқ.