ИССИҚЛИК                           

ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ ЎРГАНИЛДИ.

 

     Бугун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Ибрагимович Турсунов бошчилигида Наманган вилоятидаги иссиқлик таъминоти объектлари фаолияти ва уларни 2022/2023 йил куз қиш мавсумига тайёрлаш ва Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги Иссиқлик тармоғини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ушбу дастурга асосан, Наманган шаҳар Давлатобод тумани 1-кичик нохия ҳудудида жойлашган РК-1 қозонхонасида амалга ошириш жараёнларини кўздан кечириб, мутасаддиларга ишни  ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан топшириқлар берди.

 

 Маълумот учун: Бугунги кунда бош пудрат ташкилоти “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.

 

РК-1 қозонхонаси учун 30 км магистрал тармоқ тортиш режалаштирилган, амалда 28,07 км (93.5%) тортилди.

РК-1 қозонхонаси жойларини 1 ва 2 - қатламларига бетон қуйиш ишлари якунланиб, қозонхонага қуввати 14 МВТ дан бўлган 4 дона қозонлар, 4 дона экономайзерлар, дудбўронлари ўрнатилди. Ҳозирда сув насосларини ўрнатиш, экономайзерларни дудбўронларга улаш ва қозонхона том қисми учун аркалар тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

РК 1 қозонхонаси хизмат худудидаги 153 та кўп квартирали уйларга 186 та ИИПлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 168 та ИИПлар ўрнатилиб, қолган ИИПларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

РК-2 қозонхонаси учун 26,6 км магистрал тармоқ тортиш, режалаштирилган, амалда 12,01 км (45,1%) тортилган.

РК-2 қозонхонаси жойларини 1 ва 2 - қатламларига бетон қуйиш ишлари якунланиб, қозонхонага қуввати 14 МВТ дан бўлган 4 дона қозонлар ўрнатилган, 4 дона экономайзерлар, дудбўронларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

РК 2 қозонхонаси хизмат худудидаги 197 та кўп квартирали уйларга 202 та ИИП ИИПлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 112 та ИИПлар учун  жойлар тайёрланиб, 15 та ИИПлар ўрнатилган ва ишлар олиб борилмоқда.

Ташриф сўнгида вилоятдаги кўп хонадонли уйларни иссиқлик таъминоти билан таъминлаш даражасини янада яхшилаш бўйича таклифлар тайёрланди, ҳамда вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК ишчи ҳодимлари билан яқиндан сухбатлашди.