ДАВЛАТОБОДДА БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯЛАРИ РИВОЖЛАНМОҚДА

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ПҚ 5152-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Давлатобод туман ҳудудида ташкил қилинган бошқарув ташкилотлари ва ХУЖМШ раислари, Давлатобод тумани сектор раҳбарлари,

вилоят уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ва иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 Йиғилишда тумандаги мавжуд кўп қаватли уй-жойларга замонавий ва сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни тизимли равишда ташкил қилиш ҳамда қонунда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш, фаолияти тугалланган ХУЖМШлар томонидан йўл қойилган камчилликларни босқичма-босқич бартараф этиш бўйича бир қанча масалалар муҳокама қилинди.   

 Шунингдек очиқ мулоқотда Профессионал бошқарув сервис компанияларининг қулайликлари ҳамда афзалликлари тўғрисида   тушунчалар берилиб, мазкур қарор билан Уй-жой фондларини мукаммал ва жорий таъмирлаш тартиби, кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш учун бошқарув органлари томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши тартиби, бошқарув органлари томонидан кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этувчи туну кун фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизмати ташкил этилиши, бошқарув органлари томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш биллинг тизими орқали амалга оширилиши ҳақида тушунтиришлар берилди.