КОНСТИТУЦИЯ- ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!

     

          Бугун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мажлислар залида   Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган видео конференция селектор  йиғилиш бўлиб ўтди.  

           Йиғилишда Конституциянинг янги лойиҳаси халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши лозимлиги таъкидланди.    

 Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик ва уй-жой даҳлсизлиги, оила, меҳнат муносабатлари, суд-ҳуқуқ соҳаси, таълим, тиббиёт, экология, ва бошқа кўплаб йўналишларда таклиф этилаётган ўзгартиришлар атрофлича таҳлил этилди. Ижтимоий ҳимоя тизими ва фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигига эришиш бўйича конституциявий ислоҳотларнинг бош замирида инсон қадри турганлиги иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.  

       Тадбирда бош қонуннинг 66 та моддасига киритилаётган 170 дан ортиқ тузатишлар  юзасидан иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.