Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ҳамда қатор мутасаддилар Давлатобод туманида жойлашган “Фаёзбек Нигина” бошқарув сервис компанияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

       Вазир БСК томонидан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, масъулларнинг соҳага доир таклифларини қабул қилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. Шунингдек, хизмат турларини кенгайтириш, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда “Менинг уйим” биллинг тизимини тўлиқ шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди. 

        Компания томонидан амалга оширилган таъмирлаш-тиклаш ишлари кўздан кечирилиб, компанияга тегишли кўп қаватли уйлардаги аҳолининг мурожаат ва таклифлари ҳам ўрганилди. Ечимини кутаётган масалаларга тез фурсатларда ойдинлик киритилиши таъкидланди.