Хусусан, вазир ва қатор мутасадди раҳбарлар Давлатобод туманида иссиқлик тизимини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича масъуллар билан йиғилиш ўтказмоқдалар. Унда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, аҳолини иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш сифати ва даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

        Маълумот учун: РК-1 қозонхонаси  Давлатобод туманининг "Тўқувчи", "Навбаҳор", "Мустақиллик" ва "Порлоқ" МФЙларидаги жами 152 та кўп қаватли уй  ҳамда 23 та ижтимоий соҳа объектини иссиқлик билан таъминлаш қувватига эга.