Попнинг олис  ҳудуди бўлмиш Найман қишлоғида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш  чоралари кўрилмоқда.

Наманган вилоятининг олис ҳудудларидан бири Поп туманининг 1-сектор ҳудудида жойлашган “Найман” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида ичимлик суви билан таъминлаш бўйича пудрат ташкилот "Namangan maxsus inshoot qurilish" томонидан бугунги кунга қадар 11,6 км ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилди.                      

 

Тоза ичимлик суви билан таъминланиш лойиҳасиякунига кўра, 3,0 миллиард сўм маблағ эвазига 30 километр тармоқ тортилиши ва сув йўналиши аҳоли хонадонларигача кириб бориши, шунингдек таъмирталаб бўлган сув қудуқлари таъмирланиб сув сақлаш минораси қурилиши кўзда тутилган.