Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш мухитини яратиш

 

 Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида бошқарма тизимидаги масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш мухитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий  омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон, фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга  доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 5177-сон қарори ҳамда коррупцияга қарши курашиш мавзусига бағишланган тадбир-йиғилиш  ўтказилди.

Тадбир давомида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқарма бошлиғи А.Турғунов бошқарма ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.