Учқўрғон туман уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп квартирали уйларда яшовчи фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.

     Унда мутасаддилар кўп квартирали уй-жойларнинг бошқарув сервис компанияларига бириктирилиши аҳоли учун қандай қулайлик ва афзалликлар яратилиши тўғрисида тушунчалар беришди.

      Унга кўра, кўп квартирали уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш бошқарув органлари томонидан мажбурий бадалларнинг ҳисоби  юритилиши шунингдек, кўп квартирали уйларнинг бошқаруви “биллинг” тизими орқали амалга оширилиши ҳақида тушунтиришлар олиб борилди.