"Тадбиркор" МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар ўрганилди.

 

Бугун, туман ҳокими Aнваржон Тожимирзаев, вилоят уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари   бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Тадбиркор" МФЙ ҳудудидаги, кўп қаватли уйларда ўрганиш олиб борди.

 Aҳоли талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда туман ҳокими томонидан уй ертўласидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш таклифи мақулланиб қонуний кўриб чиқиш учун мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

  – Ертўладан тадбиркорлик мақсадида фойдаланишнинг ўз тартиб-қоидаси бор, албатта. Aввало, аҳоли хавфсизлиги учун бир қатор талаблар мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 августда қабул қилинган “Кўп қаватли уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунида белгилаб қўйилганидек, мажбурий нормалар ёнғинга қарши, санитария, шаҳарсозлик нормаларини, кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади.