ҲУДУДЛАРДА БОШҚАРУВ СЕРВИС КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТЯПТИ.                                                                   

 

          Бугун 10 июнь куни Кўп ҳонодонли уй жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А.Садиков бошчилигидаги  Республика ишчи гурухи, ҳамда Наманган вилоят ҳудудий инспекция ҳодимлари биргаликда Давлатобод туманида фаолият юритаётган УЖМШ раислари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли қарорига асосан ташкил этилаётган Профессионал бошқарув сервис компанияларининг қулайликлари ҳамда афзалликлари тўғрисида аҳолига тушунчалар берилиб, мазкур қарор билан Уй-жой фондларини мукаммал ва жорий таъмирлаш тартиби, кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш учун бошқарув органлари томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши тартиби, бошқарув органлари томонидан кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этувчи туну кун фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизмати ташкил этилиши, бошқарув органлари томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш биллинг тизими орқали амалга оширилиши ҳақида тушунтиришлар берилди.